Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Даволаниш учун келганлар сони бўйича Тожикистон етакчилик қилмоқда – 24 293 нафар. Бу жами кўрсаткичнинг 52,6 фоизини, яъни ярмидан кўпини ташкил этади.

Кейинги ўринларда Қирғиз Республикаси – 11 853 нафар ва Қозоғистон – 7 022 нафар билан қайд этилган. Шунингдек, Афғонистондан 1 596 нафар, Россиядан 1 225 нафар, бошқа давлатлардан эса 168 нафар фуқаро даволаниш учун келган.