Лойиҳа доирасида фуқаролар мурожаатларини таҳлил қилиш ва бошқаришга мўлжалланган сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, тизимни Ўзбекистонда тажриба-синов тариқасида ишга тушириш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилади.

NIA билан ҳамкорлик Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги технологик алоқаларнинг давоми бўлиб, рақамли давлат бошқаруви ва сунъий интеллект соҳасидаги Корея тажрибасидан фойдаланиш имконини беради.

Мазкур ташаббус замонавий рақамли давлат бошқарувини ривожлантириш, илғор технологияларни кенг жорий этиш ҳамда фуқаролар учун қулай хизматлар яратишга қаратилган.

Рақамли технологиялар вазирлиги сунъий интеллект ва замонавий рақамли ечимлар орқали давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли билан мулоқотнинг янги механизмларини шакллантириш бўйича халқаро ҳамкорликни давом эттирмоқда.