Тиббиёт фанлари номзоди Д.Миразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан кейин ушбу муассасада шифокор-нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлаган.
Бундан ташқари, Д. Миразимов Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шуба мудири каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.
У 2020 йилдан бери 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори вазифасида ишлаб келаётган эди.