Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, Вазир уни масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади. Элчининг касбий тажрибаси ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон ва Нидерландия муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдирди.

Суҳбат чоғида сиёсий мулоқотни, шу жумладан, «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорлик доирасида алоқаларни фаоллаштириш ҳамда парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларни кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдай манфаатдорлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.