Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Фонди грант танловида қўллаб-қувватланган лойиҳа доирасида, Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда "Юксалиш"УМҲ ташаббуси билан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги иштирокида жорий йилнинг 16-17 август кунлари “Никоҳ шартномаси – мулк ҳуқуқи кафолати” шиори остида акцияси ўтказилиши олдиндан эълон қилинган эди.
Ушбу акция доирасида бугун республикамизнинг 10 та ҳудудида тадбирлар бошланиб кетди.
"Никоҳ шартномаси - мулк ҳуқуқи кафолати" шиори остида ижтимоий акция Фарғона шаҳридаги “Бахт уйи”да ўз тадбирларини бошлади. Тадбирни дастлабки дақиқалариданоқ шаҳримиз фуқаролари томонидан никоҳ шартномасига катта қизиқиш билан қарамоқда.
Шу боис ҳам фуқароларимиздан айниқса, ёш келин-куёвларда кўпгина саволлар келиб тушди. Уларнинг саволларига Нотариал палата ходимлари ҳамда нотариуслар жавоб бериб келмоқдалар.
Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари билан биргаликда никоҳ шартномасининг мазмун-моҳияти ва ахамияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
"Никоҳ шартномаси - мулк ҳуқуқи кафолати" шиори остида ижтимоий акция Қарши шаҳридаги Ислом Каримов номли кўчада жойлашган нотариал идора биносида кўтаринки руҳда бошланиб кетди.
- Нотариал идорага ташриф буюрувчилар учун махсус “Маслаҳат бурчаги” тайёрланди. Бугун нотариусга никоҳ шартномаси тузиш учун ташриф буюрган икки жуфтликка шартнома тузилиб, тасдиқлаб берилади, - дея хабар бермоқда Қарши шаҳридан Нотариал палатанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жўра Худойбердиев.
Ҳудудлардан хабарлар келиши давом этмоқда.