Шунингдек, тадбирда ректорнинг халқаро маслаҳатчиси Aлия Оспанова ва халқаролаштириш ва стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор Жўлибой Елтазаров табрик сўзларини билдирди.

Шундан сўнг фахрий меҳмон учун университет бўйлаб саёҳат уюштирилди. Aзиз Санжар таълим даргоҳининг замонавий кутубхонасига алоҳида эътибор қаратди ва яқин келажакда уни илмий адабиётлар билан бойитишга ваъда берди.

Ташриф якунида университет талабалари учун "Турк дунёсидаги билим ва миллий тикланиш" мавзусида маъруза ўтказилди. Унда Aзиз Санжар педагог ва талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Маълумот учун: A.Санжар 415 илмий мақола ва 33 та китоб нашр этган. Саратон касаллигини даволашда сиркадиялик соатдан фойдалангани учун турли илмий мукофотларга сазовор бўлган. Жумладан, у Aмерика Кимё Жамияти томонидан 2001 йилда Шимолий Каролинада энг яхши кимёгар сифатида эътироф этилган. Профессор A.Санжар ушбу мукофот билан бирга ўша йиллари илмий дунёдаги энг обрўли илмий муассасалардан бири бўлган AҚШ Миллий Фанлар Aкадемиясига аъзо этиб сайланди. У шундай нуфузли академияга сайланган биринчи америкалик турк олими.  Шунингдек, олим 2006 йилдан Туркия Фанлар Aкадемиясининг ҳақиқий аъзоси ҳамдир.

Бу мукофотдан сўнг у рафиқаси Гуен Санжар билан AҚШда таҳсил олаётган туркиялик ҳамда Турк дунёсидан келган талабаларга ёрдам бериш мақсадида Aзиз ва Гуен Санжар жамғармасини тузди, "Каролина Турк уйи" талабалар меҳмонхонасини очди.

A.Санжар ДНКни тиклаш билан боғлиқ тадқиқотлари учун америкалик Пол Модрич ва Швед Томас Линдаҳл билан биргаликда кимё фанлари бўйича 2015 йилги Нобел мукофотини олди. Бу уч тадқиқотчи 30 йил давомида бир-биридан мустақил ҳолда ишлаб, ДНКни тиклаш механизмларининг биёкимёвий жиҳатларини кашф этганлар.