Семинар давомида сўнгги йилларда соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмуни, амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди, шунингдек улар фаолиятида юзага келаётган муаммолар муҳокама этилди.
Сўнгги 5 йил давомида фуқаролик жамияти институтлари томонидан илгари сурилган 2 мингга яқин ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 192 миллиард сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий фойдали дастур ва лойиҳаларида банд бўлган фуқароларнинг сони 10 000 нафардан зиёдни ташкил этади.
20 дан ортиқ вазирлик-идоралар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида 100 га яқин ижтимоий буюртма лойиҳалари ишлаб чиқилди ва амалга оширилди.
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида 24,7 миллиард сўмлик 69 та давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳалари бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган 2021 – 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти кафолати кучайтирилмоқда.
Адлия вазирлиги ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти ҳақида маълумот берилди ва уни нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида жорий этиш тавсия этилди.
Шунингдек, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институти ўртасидаги ҳамкорлик, ижтимоий шериклик муносабатлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан соҳани янада такомиллаштиришга оид таклифлар берилди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.