Соврин жамғармаси 140 минг еврони ташкил этадиган турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этади

Турнирда умумий ҳисобда 11 нафар шахматчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, рапид йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган йилнинг декабрида гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда чемпион бўлган эди. Ёдингизда бўлса, шахматчимиз ушбу турнирда 9 партиядан иборат ўйиннинг 5 тасида ғалаба, 4 тасида дуранг ўйнаб, мусобақани мағлубиятсиз якунлаганди.