Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида чемпион!

    Спорт 20 декабр 2022 1352

    Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

    Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий мусобақада дунёнинг номдор 10 гроссмейстерлари қаторида рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун дона суряпти.

    Қувонарлиси, мусобақанинг ҳозиргина якунига етган рапид йўналишидаги баҳсларида ҳамюртимиз ўз пешқадамлигини сақлаб қолгани ҳолда турнир чемпионига айланди. Нодирбек учинчи кун дастурида 1 ғалаба ва 2 дуранг натижа қайд этди ва 14 очко билан халқаро хотира турнири ғолиблигини қўлга киритди.

    Абдусатторов 7-турда энг яқин таъқибчиси озарбайжонлик Рауф Мамедовни мағлубиятга учратди. Руминиялик Ричард Раппорт ҳамда сўнгги турда ҳиндистонлик Гукеш билан дурангга рози бўлди. Якунда 9 партиядан 5 тасида ғалаба, 4 тасида дуранг ўйнаб, мусобақани мағлубиятсиз якунлади.

    Эртадан шахматчилар блиц йўналишида мусобақани бошлашади.

    Ҳамюртимиз иштирокидаги бугунги ўйинлар:

    7-тур. Нодирбек Абдусатторов - Рауф Мамедов (Озарбайжон) 1:0

    8-тур. Нодирбек Абдусатторов - Ричард Паппорт (Руминия) 0,5:0,5

    9-тур. Гукеш (Ҳиндистон) - Нодирбек Абдусатторов 0,5:0,5

    Якуний турнир жадвали: Нодирбек Абдусатторов – 14 очко, Вальехо, Мамедов - 12, Ван Хао - 10, Раппорт, Мамедъяров - 8, Гадимбейли, Гукеш - 7, Шенкленд, Сулейманли – 6.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates