Мусобақада «Мастерс» гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов тур доирасида америкалик Левон Аронянга қарши дона сурди ва дурангга эришди.

Ушбу дурангдан сўнг Нодирбекнинг ҳисобидаги очколари сони 6 тага етди. У ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.

Афсуски, «Челленжер» таснифида қора доналарда ҳаракат қилган Жавоҳир Синдоров туркиялик Мустафа Йилмазга имкониятни бой бериб қўйди.

Эртага, 23 январь халқаро турнир дастурига биноан «Мастерс» ва «Челленжер» гуруҳларида дам олиш куни этиб белгиланган.

Ҳар икки гуруҳдаги 9-тур ўйинлари 24 январь куни бўлиб ўтади. Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймер билан рўбарў келса, Синдоров америкалик Мишра Абхиманю билан куч синашади.