Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли мусобақа давом этмоқда. "Tata Steel Chess-2023" мусобақасида шахматчиларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров иштирок этаётгани ҳақида аввалроқ хабар қилгандик

"Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Магсудлуга қарши дона сурди ва деярли 6 соатлик ўйиндан сўнг рақибини мот қилишга эришди. Ҳамюртимиздан ажойиб ғалаба! Шахмат қироли сифатида эътироф этиладиган норвегиялик Магнус Карлсен эса нидерландиялик Аниш Гирига имкониятни бой бериб қўйди. 

"Челленжер" гуруҳида эса Жавоҳир Синдаров ҳиндистонлик Адибан билан дуранг қайд этди. Шу тариқа шахматчиларимизнинг ушбу турнирдаги мағлубиятсиз серияси давом этмоқда.