– Ўзбекистон фуқароси сифатида мамлакатимиз Конституциясига ўзгартишлар киритиш жараёнини диққат билан кузатиб бормоқдаман.

Мамлакатимиз раҳбариятининг “Ўзбекистон –  ижтимоий давлат, у ўз сиёсатини ижтимоий адолат тамойили асосида юритади” каби ғояларини ва бу борадаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Жумладан, ногирон болалар учун таълимнинг бошланғич босқичидан олий таълим тизимигача махсус шарт-шароитлар яратилиши ҳамда маънавий ва жисмоний қўллаб-қувватланиши тарафдориман. Ногиронларни парваришловчи мутахассисларни тайёрлаш масаласи долзарб аҳамиятга эга.

Шубҳасиз, ногиронларга эътибор кўрсатилиши ҳозирги замоннинг инсонпарварлик талабларидан биридир.

Ўзбекистон қонунчилигида ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар ва уларнинг амалда бажарилиши муносиб эътиборни талаб қилмоқда.