Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштиришда муҳим ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.
Ялпи мажлис муҳокамасига олиб чиқилган мазкур Қонун «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлиги ҳамда тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасидаги сўнгги ислоҳотлар инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш талабларини бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланади.
Шунингдек, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунга «тиббий-ижтимоий экспертиза» тушунчаси ҳамда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунидаги «ногиронлиги бўлган болалар» тушунчаси батафсил ёритиб берилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.