Юртимиз кундан кун чирой очмоқда. Ҳашаматли бинолару замонавий уйлар бунга яққол мисол. Бироқ танганинг иккинчи томони бўлгани каби баъзи пудратчилар қураётган уй ва бошқа иншоотлар “мендан кетгунча, эгасига етгунча…” қабилида барпо этилаётганидан кўз юмиб бўлмайди.
Хусусан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги ўртасида имзоланган Меморандум асосида, жойларда қурилиб фойдаланишга топширилган ва қурилиши давом этаётган бино ва иншоотларда кузатув-ўрганиш ишлари олиб борилди.
Шахрихон туманида жойлашган 9-сонли МТТда ўрганиш олиб борилганда, мазкур объектда “Бунёдкор Замин кўрки” МЧЖ томонидан 2018 йилда биомонтаж ва капитал таъмирлаш ишлари бошланган. Бироқ, ушбу объект 2018 йилги давлат дастурига киритилмаганлиги сабабли қурилиш охирига етказилмаган. Шундай бўлишига қарамасдан, лойихага асосан мавжуд бинони тўлиқ реконструкция қилиш ҳамда том қисми шиферлаштирилиши режалаштирилган. Эътиборли жиҳати шундаки, Шахрихон туман МТБ га қарашли 9-МТТ да таъмирлаш ишларининг 25 фоизи амалга оширилган бўлсада, қурувчи корхона “Бунёдкор Замин кўрки” МЧЖ томонидан ўз хисобидан бино таъмири учун тахминан 800 000 000 (саккиз юз миллион) сўмлик атрофида харажат қилинган.
“Бунёдкор Замин кўрки” МЧЖ томонидан молиялаштириш масаласи хал этилмаганлиги сабабли, 2019 йилдан буён таъмирлаш ишлари тўхтаб турибди. Ўрганишлар давомида реконструкция қилинаётган мавжуд биноларга техник хулоса олиш учун КСХН инспекция билан шартнома қилинмаганлиги ҳам маълум бўлди. Қизиқ, ноқонуний тарзда қурилган бинодан ким манфаатдор экан, мутасаддиларми ёки қурувчи ташкилот. Бу эса бизга қоронғу.
Хулоса қилишга шошилмаймиз, ўрганишлар эса давом этади...
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмат