Шундан:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 8 395 та (1 911 га); 

аҳоли пунктлари ерларда 6 331 та (487 га); 

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 17 та (2 га); 

ўрмон фонди ерларда 31 та (3 га); 

сув фонди ерларда 83 та (2 га), 

захира ерларда 559 та (91 га)ни ташкил этади.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар:

15 416 та ер қонун бузилишини содир этган шахсларга огоҳлантириш хатлари юборилди;

ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 8 500 та (1 173 га) тақдимномалар киритилди;

2 655 та (260,3 га) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 496 та (26,7 гектар) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди, 2 159 та (233,6 га) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;

ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун 4 720 та (805,9 га) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.