Ижтимоий тармоқларда "Кадастр муҳандиси 10 400 AҚШ доллари билан ушланди", деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан Кадастр агентлиги расмий муносабат билдирди.
Унда ёзилишича, жорий йил 21 октябрь куни фуқаро Ш.Я. Тошкент вилоят ИИББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида "Иброхим" исмли шахс Янгийўл тумани Халқобод махалласи ҳудудидаги “У.Юсупов” номли агрофирмага қарашли 32 сотих ер майдонини жами 29 минг AҚШ долларига сотишлигини сўрайди.
Ушбу ер майдонини Янгийўл туман кадастр бўлимида ишловчи таниши орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 2 400 AҚШ доллари бериш кераклигини, шундан "аванс" сифатида олдиндан кадастр ходими 400 AҚШ доллари ва ер майдони эгаси "Иброхим" исмли шахс 10 минг AҚШ доллари талаб қилишаётганини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Aризага асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Иброхим" дея айтилётган фуқаро И.A келишилган суммадан "аванс" сифатида 10 минг AҚШ долларини олаётган вақтида, кадастр муҳандиси эса 400 AҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Лекин, ижтимоий тармоқ саҳифалар сарлавҳаларида "кадастр муҳандиси" ибораси биринчи планга қўйилиб, 10 400 AҚШ доллари олганига урғу берилмоқда, дейилади хабарда.