Ушбу “майнинг-ферма” электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши натижасида 4 млрд. сўмга яқин моддий зарар етказганлиги маълум бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 192 прим 11-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192 прим 11-моддаси 2-қисми “а” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.