Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 1994 й.т. Қ.Б. ноқонуний равишда ўз яшаш хонадонида 21 та фаол «майнинг» қурилмаларидан фойдаланиб «Майнинг-ферма» ташкил қилган.
Бу ҳолат Андижон вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ва ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда электрон технологиялар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида аниқланган.
«Майнинг-ферма» фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз электр энергиясидан фойдаланиб келгани ҳамда ушбу хонадон эгалари электр тармоғига ўзбошимчалик билан ҳисоблагичларсиз уланиб олган.
Қ.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси билан 900 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.