Унга кўра, фуқаро Зарафшон шаҳри аҳолиси учун қурилаётган кўпқаватли тураржойлардан 2 хонали уйни сотиб олиш учун 263 миллион сўмга шартнома тузиб, бошланғич тўлов учун 23 миллион сўм тўлайди.

Кейинчалик фуқаро тўлов қобилияти йўқлиги сабабли ушбу шартномани бузишга мажбур бўлган ва бошланғич бадал сифатида тўланган суммани қайтариб олиш учун қурилиш фирмасига ариза билан мурожаат қилган. Бироқ фирма тўланган суммани қайтариш учун қўшимча 10 фоиз чегирма олмоқчи бўлган.

Мурожаат жамиятнинг масъул ходимлари томонидан бориб ўрганилди. Ҳақиқатан ҳам ўрганиш жараёнида мурожаатда келтирилган фактлар ўз тасдиғини топди. Жамиятнинг масъул ходимлари томонидан қурилиш фирмаси мутасаддиларига Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг тегишли моддалари тушунтирилди.

Шундан сўнг қурилиш фирмаси фуқаро М.Зайниддиновага бошланғич бадал сифатида тўлаган 23 миллион сўм маблағини тўлиқ нақд шаклда қайтариб берди.