Кўришнинг ёмонлиги (250 метр) “Red Wings” авиакомпанияси рейсини Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтиришга сабаб бўлди.
Россиянинг “Red Wings” авиакомпаниясининг Махачкала — Наманган йўналиши бўйича парвоз қилаётган РА1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилди.
Бортида 76 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:21 да Фарғона аэропортига қўнди. Яқин соатларда йўловчилар Наманган аэропортига ер усти транспорти орқали етказилади.
“Ред Wингс” авиакомпаниясининг Наманган — Махачқалъа йўналиши бўйича РА1124 рейси Фарғона аэропортидан амалга оширилади. Шунингдек, йўловчилар Наманган шаҳридан белгиланган аэропортга ер усти транспортида етказилади.