Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясига тегишли, Москвадан Қаршига йўл олган А47095 рейси Самарқанд аэропортига йўналтирилди. Маҳаллий вақт билан соат 07:15 да бортида 100 нафар йўловчи бўлган самолёт аэропортга келиб қўнди.

Об-ҳаво яхшиланиши билан рейс Самарқанддан Қаршига жўнаб кетиш кутилмоқда.