Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, ҳодиса юз берган вақтда автомашинада 6 нафар бола бўлган.
Афсуски, ЙТҲ оқибатида 2015 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Х. олган оғир тан жароҳатлари туфайли вафот этди. Автомашинада бўлган қолган 5 нафар болага Норин туман тиббиёт бирлашмасида зарур биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирда уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.
Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ва текширув ишлари олиб борилмоқда.