Маълумки, кейинги пайтда қандли диабетга чалинганлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Бу касалликка чалинганларнинг кўпчилиги пархез тутмайди. Тўғрироғи, пархез сақлашга қийналади. Шундай инсонларга нўхат истеъмол қилишни тавсия қиламиз. Негаки, нўхат қондаги қанд миқдорининг тез пасайишига ёрдам берар экан. Бу ҳақда “Экспресс” ҳам маълум қилди.
Таъкидланишича, нўхатнинг бу хусусияти унинг таркибида клетчатка ва оқсил кўплиги билан боғлиқ. Клетчатка углеводларнинг организмга сўрилишини секинлаштиради. Натижада, улар секин парчаланади. Глюкоза ҳам шулар қаторида бўлиб, у ортиқча тўпланиб қолишга улгурмайди.
Мутахассисларнинг айтишларича, буғдойли маҳсулотлар ўрнига кунига бир маҳал нўхатли таомлар истеъмол қилинса, олти ҳафтада қондаги қанд миқдори сезиларли даражада пасайиши мумкин.
Бундан ташқари, маҳсулот вазн ортишига таъсир қилиш орқали глюкоза даражасини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Маълумотларга кўра, нўхат истеъмол қилганда одам ўзини узоқроқ тўқ ҳис қилади ҳамда зарарли егуликларга бўлган хоҳишини камайтиради.