Бош прокуратура ҳузуридаги Нукус шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.А. ЯТТ “М.К.”нинг ишончига кириб, унинг “Байтерек” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро Ю.А. муқаддам ЯТТ “Ж.В.”нинг ҳам савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 25 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.