Лойиҳа деталлари 29 сентябрда бўлиб ўтган онлайн форум давомида Канада томонидан Royal College International Canada («RCI») иштирокида муҳокама этилди.
2019 йил охирида Миллий палата ва Канаданинг Халқаро қироллик коллежи томонидан Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси мутахассисларини Канада стандарти бўйича ўқитиш имкониятларини яратиш мақсадида ўзаро англашув Меморандуми имзоланганди.
Қорақалпоғистон Тиббиёт институти ўқитишнинг Канада дастури асосида дипломдан сўнги таълим учун аккредитлашган курс шакллантириш имкониятига эга бўлади. Мазкур ОТМ кучли ўқитувчи-профессорлар таркибига, тиббиёт соҳасидаги жиддий фундаментал тадқиқотларга эга мамлакатимизнинг илғор олий таълим муассасаси сифатида тан олинган ОТМлардан бири.
Уч томон иштирокидаги онлайн форум давомида Канада Халқаро қироллик коллежи Ўзбекистон билан Ўзбекистон тиббиёт ОТМи ва ўқитиш дастурини аккредитациядан ўтказиш билан якунланадиган амалий ишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Бу эса шифокорларга Канадада ва Канада таълими тан олинган мамлакатларда ишлаш имконини беради.
Нукусга ташрифи давомида Р.Изамов ва О.Атаниязовa Қорақалпоғистон Тиббиёт институти базасида Миллий палата кўмагида COVID-19 билан кураш олиб бораётган шифокорларнинг малакасини ошириш мақсадида симуляцион ўқув курси очиш имкониятини муҳокама этдилар. Шу мақсадда Миллий палата барча зарур замонавий ускуналар ва пандемияга қарши курашда халқаро тажрибага асосланган сўнги услубий қўлланмаларни етказиб беришни режалаштирган, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.
Пандемия тажрибаси шуни кўрсатдики, COVID-19 билан касалланган беморларни сифатли даволашда тиббиёт ходимларининг малакаси, уларнинг замонавий ускуналар билан ишлаш тажрибаси, ҳамда ҳар бир беморнинг индивидуал хусусиятларини англай олиши муҳим роль ўйнайди.