Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  хабар беради.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, шаҳар жамоатчилиги ва фаоллари, нуронийлар, қурилиш мутасаддилари иштирок этишди.

Эзгу таомилга кўра, дастлаб жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Юртга тинчлик ва осойишталик, навқирон ва муаззам шаҳарга ободлик, халқимизга фаровонлик тилаб, дуои фотиҳалар қилинди.

Вилоят раҳбари бошчилигида маросим иштирокчилари билан биргаликда янги боғ чинакам ободлик ва яшиллик, файз ва тароват масканига айлансин деган эзгу ниятда бу ерга рамзий маънода илк дарахт кўчати ўтқазилди.

Қайд этиш жоизки, шаҳардаги “Bizness city” ҳудудида барпо этилаётган мазкур боғда кўнгилочар парклар, амфитеатр, рассомлик маҳорати устахонаси каби 10 дан ортиқ объектлар бунёд этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу истироҳат масканининг катта қисми мевали ва манзарали дарахтзор ва боғлар билан янада фусункорлик касб этади.