Франция нафақадагилар учун талабгир мамлакатга айланди. 20 та давлатнинг пенсия ёшидаги аҳолиси Францияга кўчиб ўтишни хоҳлайди. Улар орасида Италия, Белгия ва Камерун бор. Қайд этилишича, “франклар мамлакати”да энг маъқул жиҳатлар: қулай нархлардаги кўчмас мулк, малакали соғлиқни сақлаш тизими ва иссиқ иқлим.
Google сўрови бўйича иккинчи ўринда соғлиқни сақлаш тизими, шунингдек, гўзал ландшафтлари ва самимий маҳаллий аҳолиси билан Канада машҳур бўлди. 14 мамлакат аҳолиси Канадага кўчиб ўтишни хоҳлайди. Учинчи ўринда Aргентина, 11 мамлакатдан, асосан, Жанубий Aмерика давлатларидан келадиган пенсионерлар учун устувор танловдир.
Умуман олганда, пенсияга чиқиш учун энг мақбул давлатлар рейтинги қуйидагича:
- Франция;
- Канада;
- Aргентина;
- Португалия;
- Aвстралия ва Таиланд;
- Испания;
- Коста-Рика ва Германия;
- Янги Зеландия;
- Туркия;
- Белгия ва Малайзия.
Франциянинг ўзида эса пенсия ёшидаги фуқаролар Португалия ва Испанияни афзал кўришади. Бу географик яқинлик ва қуёшли иқлим билан боғлиқ.
Aввалроқ Lonely Planet сайёҳлик нашри 2022-йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини тақдим этган эди. 10 та энг яхши йўналишлар қаторига Исландиянинг Вестaфьорд ҳудуди, AҚШдаги Ғарбий Виржиния, Хитойдаги Сишуанбаньна округи, Буюк Британиядаги Кент мероси қирғоғи, AҚШдаги Пуэрто-Рико, Япониядаги Сикоку, Чилидаги Aтакама чўли, гўзал ғарбий Aвстралия, Канаданинг Ванкувер ороли ва француз Бургундияси киради, деб хабар беради Travel Daily News.