Унинг маълумотларига кўра, Фордо ва Натанздаги бойитилган уран захиралари бузилмаган ҳолда қолган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, АҚШ ва Исроил ўзларининг баҳолашларида юқорида тилга олинган ядровий объектлардаги барча центрифугаларни ишдан чиқаришга ёки зарар етказишга муваффақ бўлишган. Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича, Теҳроннинг уларни ишлайдиган ҳолатга қайтаришга уриниши эҳтимоли паст.

Газетанинг қайд этишича, Эрон ўз сиёсатини ўзгартириб, ядровий дастур бўйича кўплаб объектларни бир жойда тўплаш ўрнига бутун мамлакат бўйлаб кичик корхоналар ўртасида ядро дастурини тарқатишни бошлаши мумкин.

Эрон ядровий қурол яратишга интилмаслигини бир неча бор таъкидлаган. МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси Польшанинг Rzeczpospolita газетасига берган интервьюсида агентлик Теҳроннинг ядро қуролига эга бўлишга тайёрланаётгани аломатларини қайд этмаганини айтди, деб хабар беради report.az.