Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб, юртимиз равнақи йўлида бор куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган қизларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:
1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.
2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
***
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар
РЎЙХАТИ
Сатниязова Индира Қанияз қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Эримбатова Дилноза Нурулла қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси)
Умурзоқова Мохларой Мухторжон қизи - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
Абдуқахорова Муслимахон Мирзабахром қизи - Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Андижон вилояти)
Эргашова Меҳринисо Ҳусниддин қизи - Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти)
Файзуллаева Вазира Хамидовна - Бухоро давлат тиббиёт институтининг 1-босқич магистранти (Бухоро вилояти)
Турсунова Висола Беҳзодовна - Жиззах давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
Жўрабоева Муҳсина Ориф қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг табиий география кафедраси кабинет мудири (Жиззах вилояти)
Муродова Маржона Шухрат қизи - Божхона институтининг халқаро ҳамкорлик бўлими инспектори (Қашқадарё вилояти)
Амирова Латофат Баҳром қизи - Эркин ижодкор, шоира (Қашқадарё вилояти)
Қудратова Машхура Фазлиддин қизи - Навоий шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Навоий вилояти)
Ҳайдарова Лазиза Набижон қизи - Навоий давлат университетининг 2-босқич талабаси (Навоий вилояти)
Эргашова Хушнозаой Тохиржон қизи - М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли балет артисти (Наманган вилояти)
Исмоилова Гулшаной Шуҳрат қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси (Наманган вилояти)
Мамедова Амалия Парвизовна - Самарқанд шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Самарқанд вилояти)
Тоҳирова Моҳигул Умир қизи - Самарқанд давлат университетининг амалий психология кафедраси ассистенти (Самарқанд вилояти)
Мингбоева Зулхаё Улуғбек қизи - Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг 11-синф ўқувчиси (Сирдарё вилояти)
Махмудова Олимахон Юсуфжон қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Сирдарё вилояти бўлими созандаси (Сирдарё вилояти)
Иброгимова Нодира Журабековна - Тошкент шаҳридаги «Shkola 21» нодавлат таълим муассасаси лойиҳа раҳбари (Сурхондарё вилояти)
Шокирова Гулҳайё Ўктам қизи - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 1-босқич магистранти (Сурхондарё вилояти)
Уралова Гулҳаё Баходир қизи - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 2-босқич таянч докторанти (Тошкент вилояти)
Холмухамедова Паризод Жасурбек қизи - Юқори Чирчиқ туманидаги 24-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий каштачилик ўқитувчиси (Тошкент вилояти)
Жўрабоева Дилафрузхон Сардоржон қизи - Халқаро фрилансерлик платформалари фрилансери (Фарғона вилояти)
Собирова Дилафрузхон Салоҳиддин қизи - Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти)
Қуронбоева Мохинур Одилбек қизи - Урганч давлат тиббиёт институтининг катта ўқитувчиси (Хоразм вилояти)
Дўсметова Шаҳзода Дўсмет қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Хоразм вилояти бўлими мақом хонандаси (Хоразм вилояти)
Саранцева Анастасия Олеговна - Мирзо Улуғбек туманидаги 208-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
Мавлонова Севинч Санжар қизи - «Янги Ўзбекистон» университетининг 2-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)