Бу ҳақда анклавдаги тиббий манбаларга таяниб, “Ал-Қаҳира ал-Ихбария” телеканали хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, кўчирилганлар яшайдиган, таълим муассасаси ҳудудида жойлашган чодирлар ўққа тутилди. WАFА ахборот агентлигининг хабар беришича, мактаб биносида қочқинлар ҳам бор. Унга кўра, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган.
2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторидан ҲАМАС жангариларининг Исроил ҳудудига кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва 240 дан ортиқ асирларнинг гаровга олиниши билан Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил Ғазода ҲАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий тузилмасини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш мақсадида ҳарбий операция бошлаганди, деб хабар беради tass.ru.