Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида Прокуратура органлари томонидан ўтказилган мониторингда жами 678 та танқидий мақола аниқланиб, улар  юзасидан  тегишли  чоралар  кўрилган. Шу билан бирга, ўтган даврда прокуратура органлари аралашуви талаб  этиладиган танқидий материаллар сони 496 тани  ташкил  этган.

Ушбу танқидий материаллар прокуратура органлари томонидан белгиланган  тартибда  кўриб  чиқилиб,  барчасига расмий  баёнотлар  берилган.

Танқидий материаллар бўйича қўпол қонун бузилиш ҳолати бўйича 29 та жиноят иши қўзғатилиб, 32 та фуқаронинг  ҳуқуқлари  тикланган.

Давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида: 

  • 26 мингга яқин қонунга зид ҳужжатларга протест келтирилди, қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида тегишли идораларга 14 мингта тақдимнома киритилди;
  • 640 млрд. сўм зарарни ундириш ҳақида судларга 15 мингдан ортиқ аризалар киритилди; 
  • 225 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.