Ва ўтган йил бўйича натижалар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан эълон қилинди. Мазкур индекс Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига асосида, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилади.
Очиқлик индексини шакллантириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик даражасини баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди. Мазкур методика асосида 100 дан ортиқ республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан баҳолаш ишлари амалга оширилди.
Баҳолаш натижасига кўра 2021 йил бўйича “Энг шаффоф нодавлат нотижорат ташкилотлари топ — 20” рўйхати шакллантирилди. Натижалар эса қуйидагича:
|
1. |
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди |
|
2. |
Ўзбекистон-Япония маркази |
|
3. |
“Заковат интелектуал клуби” нодавлат ноижорат ташкилоти |
|
4. |
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати |
|
5. |
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси |
|
6. |
“Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” |
|
7. |
“Шарқ аёли” халқаро аёллар жамғармаси |
|
8. |
Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази |
|
9. |
Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази |
|
10. |
Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази |
|
11. |
Муассаса шаклидаги “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилоти |
|
12. |
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси |
|
13. |
Ўзбекистон “Қизил ярим Ой” жамияти |
|
14. |
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси |
|
15. |
“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик маркази |
|
16. |
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси |
|
17. |
Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти |
|
18. |
“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди |
|
19. |
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси |
|
20. |
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази |