АҚШнинг Мичиган университети томонидан олиб борилган янги тадқиқот шуни кўрсатадики, қариш жараёнини секинлаштириш учун шунчаки очлик ҳисси етарли бўлиши мумкин.

Олимлар пашшаларнинг икки популяцияси билан тажриба ўтказишди. Биринчиси ВСАА аминокислоталарининг паст миқдори бўлган озиқ-овқат билан озиқланган. Натижада, ҳашаротлар кўпроқ хамиртуруш истеъмол қила бошлашди, бу доимий очлик ҳиссини юзага келтирди.

Иккинчи гуруҳ пашшалари учун очлик ҳиссига жавоб берадиган нерв ҳужайралари қизил чироқ ёрдамида фаоллаштирилди. Бундай ҳашаротлар нариги гуруҳ пашшаларига қараганда икки баравар кўп овқат истеъмол қилишган. Натижалар шуни кўрсатдики, иккала гуруҳдаги чивинлар назорат гуруҳидаги ҳашаротларга қараганда анча узоқроқ яшади.

Олимларнинг таъкидлашича, улар тадқиқот учун фақат пашшалардан фойдаланганишди. Аммо шунга ўхшаш таъсир бошқа турларда ҳам кузатилиши мумкинлигига ишониш учун барча асослар бор, дейилади mir24.tv сайтида.