Бугун ОФК кубогининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси 17 август куни Тожикистонда “Хўжанд”га қарши майдонга тушади. Агар “Сўғдиёна” мезбонни мағлуб эта олса, 6 ёки 7 сентябрь куни Ҳонконгда “Истрн Лонг Лайнс” билан тўқнаш келади. 

Жиззахлиулар ярим финал ёки финалга қадар етиб борса, мазкур ўйинлар Ўзбекистонда бўлиб ўтади.