3-13 май кунлари Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.
Қайд этиш жоиз, ушбу чемпионат Париж-2024 Олимпиадаси учун саралаш мусобақаларидан бири ҳисобланади. Жамоамиз мазкур қитъа биринчилигида Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, жаҳон чемпионлари Достон Ёқубов, Турсуной Жабборова каби етакчилар билан иштирок этади. Тўлиқ таркиб эса қуйидагича:
Эркаклар жамоасидан Оғабек Нафасов (-55 кг), Диёр Рўзметов (-67 кг), Адҳамжон Эргашев (-73 кг), Достон Ёқубов (-73 кг), Ҳожиакбар Олимов (-89 кг), Суннатилла Ўсаров (-96 кг), Руслан Нурудинов (-102 кг), Қурбонмурод Намозов (-109 кг), Акбар Жўраев (+109 кг) ва Рустам Жангабаев (+109 кг) ўрин олган бўлса, аёллардан Нигора Абдуллаева (-55 кг), Жамила Панфилова (-55 кг), Ригина Адашбоева (-81 кг) ва Турсуной Жабборова (+87 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилади.