Ушбу танловда «Тарих ва ижтимоий фанлар» йўналишида "Оилаларга кўрсатиладиган сифатли ва тезкор ижтимоий хизматлар учун мобил илова яратиш” мавзуси эълон қилинган эди. Мажлисда ушбу мавзу бўйича келган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор тараққиёт мақсадлари, шунингдек, 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан оилаларнинг ривожланишига, мустаҳкамланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки давлатнинг, жамиятнинг асоси, пойдевори оила ҳисобланади. Зеро, дастлабки ижтимоийлашув оиладан бошланади.
Оилаларда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш мақсадида кўплаб давлат, нодавлат ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Оилалардаги оғир ҳаётий вазият (ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик, кам таъминланганлик, кекса ёшдаги ёлғизлик ва бошқа ҳолатлар) оқибатида қўшимча равишда ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар давлат ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Оғир турмуш шароитга тушиб қолган оилаларга ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар), соғлиқни сақлаш органлари, меҳнат органлари, пенсия таъминот органлари, маҳаллий ҳокимликлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари биргаликда ижтимоий хизматлар кўрсатиши керак. Бунда тезкор ва сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун оилаларга ахборот коммуникацион технологияларнинг мобил илова дастурларидан фойдаланиш зарурияти туғилмоқда.
ИТК мажлисида лойиҳалар атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор қабул қилинди. Лойиҳани молиялаштириш бўйича якуний хулоса Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъати томонидан берилади.