Ўзбекистон давлат драма театрида бош режиссор Олимжон Салимов бадиий раҳбарлигида режиссор Баҳодир Мирмақсудов томонидан Шукрулло қаламига мансуб, комедия жанридаги "Ўғрини қароқчи урди" спектакли саҳналаштирилиб, Маданият вазирлиги қошидаги бадиий кенгаш аъзоларига тақдим қилинди.

Тақдимотда маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, Театрлар ва цирк санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Озоджон Юлдашев ҳамда бадиий кенгаш аъзолари иштирок этди. Спектакл мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.