Бунинг учун жами 680 млн. 449 минг сўм маблағ йўналтирилган, дея хабар беради туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
- Ўта аниқ ва юқори сифат билан ишловчи ушбу аппаратлар ҳудудлардаги оилавий поликлиникаларга махсус мутахассислар ёрдамида ўрнатилади. Улар фойдаланишга топширилгач, УЗИ ва ЭКГ текширувларига эҳтиёж сезган қишлоқ аҳолисининг туман марказига келиши учун мутлақо ҳожат қолмайди. Бундай ноёб аппаратларнинг барча бирламчи тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлиши – мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан халқимизга муносиб байрам туҳфаси бўлади, - дейди тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Абдумажид Юнусов.