Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 25 миллиметрдан каттароқ пластмасса бўлаклари океанда сузиб юрувчи пластикнинг 95 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

Океанлардаги пластик чиқиндиларнинг оғирлиги 25 миллион тоннадан ортиқ деб баҳоланади, шундан чорак миллион тоннаси сув юзасида сузиб юради. Бироқ тадқиқотчилар океан юзасидаги пластмасса миқдори аслида анча кўп, яъни 3 миллион тонна атрофида эканлигини айтишди. Шунга қарамай, ҳар йили океанга илгари тахмин қилинганидан камроқ, яъни 4-12 миллион тонна ўрнига ярим миллион тонна пластик ташланмоқда, деб хабар беради lenta.ru.

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, чиқиндиларни тозалаш ва камайтириш бўйича ишлар амалга оширилмаган тақдирда пластик чиқиндилар йигирма йил ичида икки баравар кўпайиши мумкин.