Ҳарорат асосан кечалари 10-15 даража, кундуз кунлари 23-28 даража бўлади.

29-30 сентябрь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда: ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 сентябрь шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-15 даража, кундузи 23-26 даража бўлади, деб хабар беради гидрометеорология хизмати агентлиги.