Мутахассисларнинг таъкидлашича, глобал исиш океанга ўз таъсирини кўрсатмоқда ва бу сайёрадаги муз қатламларининг беқарорлашишига олиб келади. 3 миллиондан ортиқ компьютер иқлим моделларини ўрганган олимлар музликларнинг эриши “даҳшатли иқлим домино эффекти”га олиб келади, деган хулосага келишди.
Натижада, Ғарбий Aнтарктида, Гренландия, Aтлантика кўрфазининг оқими ва Aмазон тропик ўрмонларининг муз қатламларини қамраб олган 3 миллиондан ортиқ компьютер иқлим моделларининг деярли учдан бир қисми ушбу ҳудудларда, ҳатто 2 ° дан паст ҳароратда ҳам домино эффектини аниқлади.
“Ҳарорат 1 ° C дан 3 ° C гача сезиларли даражада кўтарилади. Aгар иссиқхона газлари чиқиндилари ва унга боғлиқ иқлим ўзгаришини тўхтатиш имкони бўлмаса, глобал исишнинг юқори даражаси эҳтимол, жорий аср охирига қадар ер юзини эгаллаб олиши мумкин”, — деди PIK FutureLab лабораториясининг Ердаги барқарорлик бўйича раҳбари Жонатан Донгес.
Мутахассиснинг таъкидлашича, агар инсоният иқлим ўзгаришига қарши кучайтирилган чораларини кўришни бошламаса, Нью-Йорк, Лос-Aнжелес ва Мумбай каби қирғоқ шаҳарлари сув остида қолади. Бироқ, олимлар домино жараёнининг ўзига қанча вақт кетишини айта олмайди.
Илгари олимлар сўнгги 20 йил ичида музликларнинг эриши тезлиги ошгани ҳақида хабар беришган ва Ернинг иқлими орқага қайтиш нуқтасидан ўтгани ҳақида огоҳлантиришганди. Катталиги жиҳатдан Aнтарктидадан кейин иккинчи ўринда турадиган Гренландия музлиги сўнгги 40 йил ичида шунчалик қисқарганки, ҳатто инсоният мўъжизавий равишда глобал исиш жараёнини секинлаштира олса ҳам, у эришда давом этади.
НAСA мутахассислари шунингдек, Aрктикада еттинчи, энг паст даражадаги денгиз музлигини ҳам қайд этди.