Янги технология эмфизема, ўпка фибрози ва коронавирусга қарши янада самарали курашиш имконини беради.
Усул шикастланган ўпка тўқималарига ҳужайраларни имплантация қилишга асосланган. Трансплантация индукцияланган плюрипотент илдиз ҳужайралари ёрдамида амалга оширилди. Уларни қайта дастурлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда ҳар қандай беморнинг қони ёки терисидан олиш мумкин.
Кейинчалик олимлар ишлаб чиқарилган ҳужайраларни газ алмашинуви учун масъул бўлган ўпка альвеолаларига ўтказиш имкониятини ўрганишди. Маълум бўлишича, трансплантациядан кейин ҳужайралар бўлиниш орқали мустақил равишда ўз нусхаларини яратишга қодир. Шу билан бирга, нафас олиш йўлларининг функционал эпителиясини шакллантириш учун ҳужайра асоси ҳосил бўлади.
Мазкур усул муковисцидоз ва бирламчи цилиар дискинезия билан оғриган беморларни ҳам даволаши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.