Замонавий Россия тарихидаги Ойга биринчи миссиянинг амалга оширилиши 11 августга режалаштирилган, захира санаси 12 август. Бу ҳақда 18 июль куни Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти ядровий планетология бўлими бошлиғи Игорь Митрофанов хабар берди.

“Восточний космодромидан учирилиш санаси 11 августга режалаштирилган, захира санаси эса 12 август”, деди Митрофанов.

Июль ойида Луна-25 станцияси космодромга кўчирилди.

Лойиҳанинг мақсади – Ойнинг жанубий қутби минтақасида тадқиқот ўтказиш учун автоматик зонднинг парвозини амалга ошириш, деб хабар беради korrespondent.net.