Молибден/мис сульфиди катализатори қуёш фотонларини ютади, бу эса электронларни силжитиш имконини беради. Чиқарилган электронлар сув билан реакцияга киришади. Натижада кислороднинг ҳалокатли шакллари бўлган водород перикси ва гидроксил радикаллари ҳосил бўлади. Ушбу бирикмалар бактерияларга таъсир қилади, уларнинг ҳужайра мембраналарига жиддий зарар етказади ва шу билан уларни бартараф этади.
Тажриба сифатида Стенфорд жамоаси миллионлаб бактериялар билан ифлосланган 200 миллилитрли стакандаги сувдан фойдаланди. Кукун сувга қўшилганда, барча патоген микроорганизмлар 60 сония ичида йўқ қилинди ва қуёш нурида ҳосил бўлган қўшимча маҳсулотлар тезда тарқалди.
Тадқиқотчилар ихтиро сув орқали юқадиган бошқа патогенлар, жумладан, жиддий касалликларга олиб келиши мумкин бўлган вируслар ва паразитларга қандай таъсир қилишини синаб кўришни режалаштирмоқда, деб хабар беради mir24.tv.