Унинг самарадорлиги COVID-19 га қарши синовдан ўтказилди, бироқ келажакда бундай молекуляр машиналар бошқа вирусларни ҳам аниқлаш учун мослаштирилиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ишланма клиник амалиётда фойдали бўлиши мумкин. Бироқ ПЦР инфекцияларни аниқлашнинг самарали усули бўлиб қолмоқда.
Инсон кўзига кўринмайдиган робот таркибида 215 та нуклеотид (ДНК ва РНКнинг элементар тузилма бирликлари) мавжуд. Шунингдек, унга тўртта махсус “тутқич” боғланган – олимлар уларни “қўллар” деб аташади.
Инфекция учун намунани таҳлил қилишда унга ушбу ДНК тизими билан эритма ва махсус модда солиниши керак. Бу натижани кўриш имконини беради.
Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, робот намуналарда оз миқдорда бўлса ҳам вирусни аниқлай олади.
“РНК мураккаб тузилишга эга, уни фақат иккита қўл билан очиш қийин. COVID-19 рибонуклеин кислоталарини аниқлаш бўйича тажрибаларимиз кўрсатганидек, тўртта “қўл” бу вазифани анча аниқроқ ва тезроқ бажаради. Шу билан бирга, усул қимматбаҳо реагентлар ва жиҳозлар ва махсус ўқитилган ходимлардан фойдаланмасдан хона ҳароратида ишлайди”, деб маълумот берди тадқиқотнинг биринчи муаллифи, ИТМО кимё ва биология кластери аспиранти Аҳмед Эльдиб “Известия” нашрига.
ИТМО маълумотларига кўра, лойиҳанинг навбатдаги босқичи ишлаб чиқилган усулни уйда фойдаланиш учун мослаштириш, шунингдек, ДНК роботларини нафақат COVID-19, балки бошқа вируслар ва ўсимта белгиларини аниқлашга ўргатишдир.