Шу йилнинг 13 апрель куни Европа космик агентлиги (ЕСA)нинг Jupiter Icy Moons Explorer (JUICE) сайёралараро автоматик станцияси Юпитернинг учта сунъий йўлдошига учирилиши режалаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг музли юзаси остида сув океанлари бор, деб ёзмоқда Риа Новости.
Бу бошқа сайёраларда ҳаётни излашга қаратилган яна бир ноёб миссия бўлиб, унинг вазифаси Юпитер сайёрасида ҳаётнинг мавжудлигини баҳолаш ва агар муваффақиятлик бўлса, унинг белгиларини аниқлашдан иборат.
JUICE сайёралараро автоматик станцияси 13 апрел куни Франция Гвианасидаги Куру космодромидан Aриане-5 ракетасида ишга туширилади. Станция 2031 йил июль ойида Юпитер тизимига етиб бориши керак.
Дастур шунингдек, Юпитернинг ўзи ва унинг сунъий йўлдошларга таъсирини ўрганишни ҳам назарда тутади.
Лазиза ЭРМАТОВА тайёрлади.