Маросимда Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи С.Мирзаев, Нурота туман ҳокими У.Халилов, ҳамда вилоят, туман сектор раҳбарлари ва кенг аҳоли иштирок этди.

Шунингдек, дзюдо бўйича Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов тумандаги 13 умумтаълим мактабида ёш спортчилар билан учрашиб мастер-класс ўтказди, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.