Темур Кападзе мураббийлигидаги футбол бўйича Ўзбекистон олимпия миллий жамоаси эртага Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини  бошлайди. Йиғин доирасида учта ўртоқлик баҳси ўтказиш режалаштирилган.

 Биринчи учрашув 11 июнда Фарғонада Қирғизистон U-23га қарши бўлиб ўтади. Йиғиннинг иккинчи қисми Хитойда давом этада ва олимпиячиларимиз  16-19 июнь кунлари ушбу мамлакат термасига  қарши майдонга тушади.

Йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилган:

Дарвозабонлар: Владимир Назаров (“Нефтчи”), Ҳамидулло Абдунабиев (“Олимпик”), Отабек Боймуродов (“Пахтакор”). 

Ҳимоячилар: Муҳаммалқодир Ҳамралиев (“Пахтакор”), Элдор Бегимов (ОКМК), Одил Абдумажидов (“Олимпик”), Саидафзал Аҳроров (“Турон”), Жавоҳир Ўтамуродов (“Насаф”), Жаҳонгир Ўрозов (“Бунёдкор”), Зафармурод Абдураҳматов (“Насаф”), Маҳмуд Маҳамаджонов (“Бунёдкор”), Саидазамат Мирсаидов (“Олимпик”).

Яримҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”, Россия), Фаррух Мухроров (“Олимпик”), Муҳаммадазиз Иброҳимов (“Олимпик”), Абдурауф Бўриев (“Олимпик”), Жасур Жалолиддинов (“Олимпик”), Беҳруз Асқаров (“Пахтакор”), Иброҳим Ибрагимов (“Металлург”). 

Ҳужумчилар: Отабек Жўрақўзиев (“Олимпик”), Алишер Одилов (“Олимпик”), Улуғбек Ҳошимов (“Нефтчи”), Ҳусайн Норчаев (“Алания”, Россия), Руслан Жиянов (“Олимпик”), Пўлатхўжа Холдорхонов (“Пахтакор”).