Темур Кападзе мураббийлигидаги футбол бўйича Ўзбекистон олимпия миллий жамоаси эртага Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Йиғин доирасида учта ўртоқлик баҳси ўтказиш режалаштирилган.
Биринчи учрашув 11 июнда Фарғонада Қирғизистон U-23га қарши бўлиб ўтади. Йиғиннинг иккинчи қисми Хитойда давом этада ва олимпиячиларимиз 16-19 июнь кунлари ушбу мамлакат термасига қарши майдонга тушади.
Йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилган:
Дарвозабонлар: Владимир Назаров (“Нефтчи”), Ҳамидулло Абдунабиев (“Олимпик”), Отабек Боймуродов (“Пахтакор”).
Ҳимоячилар: Муҳаммалқодир Ҳамралиев (“Пахтакор”), Элдор Бегимов (ОКМК), Одил Абдумажидов (“Олимпик”), Саидафзал Аҳроров (“Турон”), Жавоҳир Ўтамуродов (“Насаф”), Жаҳонгир Ўрозов (“Бунёдкор”), Зафармурод Абдураҳматов (“Насаф”), Маҳмуд Маҳамаджонов (“Бунёдкор”), Саидазамат Мирсаидов (“Олимпик”).
Яримҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”, Россия), Фаррух Мухроров (“Олимпик”), Муҳаммадазиз Иброҳимов (“Олимпик”), Абдурауф Бўриев (“Олимпик”), Жасур Жалолиддинов (“Олимпик”), Беҳруз Асқаров (“Пахтакор”), Иброҳим Ибрагимов (“Металлург”).
Ҳужумчилар: Отабек Жўрақўзиев (“Олимпик”), Алишер Одилов (“Олимпик”), Улуғбек Ҳошимов (“Нефтчи”), Ҳусайн Норчаев (“Алания”, Россия), Руслан Жиянов (“Олимпик”), Пўлатхўжа Холдорхонов (“Пахтакор”).