Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида барча соҳаларда, жумладан, парламентлар ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

Мулоқотда икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, уларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Индонезия парламенти делегасияси аъзоларига Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувда Р. Гобел мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёв раҳбарлигида олиб борилаётган оқилона сиёсат ва унинг дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлаб, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдириб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда Индонезиянинг етакчи Олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш ҳамда бугунги кунда энг талабгор касбларга ўқитиш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Томонлар савдо-иқтисодий, инвестисиявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган катта салоҳиятини қайд этиб, икки мамлакат учун устувор бўлган йўналишларда аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириш ва алоқаларни чуқурлаштириш масалалри кўриб чиқилди. Икки парламент раҳбарлари бу каби эзгу ишларни амалга оширишда ҳукуматларни дастаклашларини билдирди.